Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда газ қуйиш шохобчаларида нархларининг ошиши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлда қабул қилинган 387-сон қарорига кўра, газ қуйиш шохобчалари учун маҳсулотларни сотиш нархлари ошмаган ва бир хил даражада сақланиб қолган.(Ушбу қарор билан ВМнинг 2022 йил 30 июндаги 348-сонли қарори бекор қилинди).
Шу муносабат билан, АГТКШларида автотранспорт воситаларига ёнилғи қуйиш учун ишлатиладиган метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ.
Бироқ, эслатиб ўтамизки, Энергетика вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари АГТКШ ларнинг нарх сиёсатига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмас, чунки АГТКШлар бозор шароитида фаолият юритади ва талаб ва таклифга қараб нархларни ўзлари шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
15.07.2022
493
Охирги янгиликлар