Мазкур лойиҳа Саудия Арабистоннинг “ACWA Power” компанияси томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда. Станция йилига 12 млрд кВт.соат электр энергия ишлаб чиқаради. Лойиҳа доирасида энг замонавий, энергия тежамкор технологиялардан фойдаланилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилади.
Станция Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида 55 гектар ер майдонида барпо этилмоқда ва 2023 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда лойиҳа 44 фоизга бажарилди. Шундан лойиҳалаштириш 90 фоиз, буюртмалар 64 фоиз, қурилиш ишлари 17 фоизга бажарилди. Объектда 190 та техника ва қарийб 1500 та ишчи ходим ишламоқда (шундан 800 таси маҳаллий ишчилар).
Мазкур станция Президентимизнинг 2020 йил 10 августдаги ПҚ-4799-сон қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати