“Ресурслар ва энергиядан фойдаланиш бўйича мактаб лойиҳаси” (SPARE - School Project for Application of Recourses and Energy) халқаро экологик тармоқ ташаббуси билан 11 ноябр куни “Халқаро энергияни тежаш куни” деб эълон қилинган.
Ушбу байрамни белгилаш тўғрисида қарор 2008 йилнинг апрелида Қозоғистонда SPARE координаторларининг халқаро йиғилишида қабул қилинган.
2008 йил ноябрида жаҳонда илк бор энергияни тежаш куни нишонланди ва ушбу байрам халқаро мақомга эга бўлди, чунки мазкур лойиҳада 20 га яқин давлат иштирок этди.
Байрамнинг асосий мақсади - ресурслардан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга ҳокимият ва жамоатчилик эътиборини жалб қилишдир. Энергияни тежаш муаммоси, биринчи қарашда кўринадиган масаладан анча чуқурроқ бўлиб, энергияни тежаш атроф-муҳит ифлосланишини камайтиради.
Ўзбекистон Республикаси
Энегетика вазирлиги Матбуот хизмати.