Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Бугун, 12 ноябрь куни, соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” телеканалида тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган энергосамарадорлик мавзусига бағишланган “Ислоҳотлар самараси” кўрсатувини томоша қилишга таклиф этамиз.
Унда мутахассислар Президентимизнинг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори моҳиятини сўзлаб беради. Шу билан бирга, дастур иштирокчиларининг саволларига ҳам жавоб берилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
12.11.2019
829
Охирги янгиликлар