Жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари «O'ZLITINEFTGAZ» АЖда “Инвестицияларни жалб қилиш – нефть ва газ тармоғи фаолиятининг барча соҳаларида инновацион ривожланиш йўлига ўтиш асоси” мавзусида ёш олимлар ва мутахассисларнинг Қўшма II Республика илмий-техника ва тармоқ илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Конференцияда қуйидаги мавзулар ўрин олган:
- нефть ва газ тармоғини ривожлантириш масалалари, яъни Ўзбекистон ер ости бойликларини ўзлаштириш;
- қийин ўзлаштириладиган горизонтлар қолдиқ захираларини охиригача қазиб олиш ва жадаллаштириш усулларини ўз ичига олган нефть ва газ конларини оқилона ишлаб чиқиш;
- мамлакат учун зарур бўлган нефтгазкимё маҳсулотларини ишлаб чиқиш мақсадида углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш.
Конференция ташкилотчилари: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ, Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг илмий-муҳандислик жамияти.
Конференция ўтказиладиган манзил: Тошкент шаҳар, Т. Шевченко 2 манзили “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ биносида.
Мурожаат учун телефон: (998) 71280-67-29, 71280-67-45 Ҳамроева Ирода Неъматуллаевна.