2019 йил 21-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Инвестицияларни жалб қилиш – нефтгаз тармоғи фаолиятининг барча соҳаларида инновацион ривожланиш йўлига ўтиш асоси” мавзусида Республика илмий-техник ва тармоқ илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция ташкилотчилари: “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ, Ўзбекистон нефть ва газ саноатининг илмий-муҳандислик жамияти ҳисобланади.
Тадбирнинг мақсади ва вазифалари – қуйидаги доираларда: Ўзбекистон ер ости бойликларни ўзлаштириш; қийин ўзлаштириладиган горизонтлар қолдиқ захираларини охиригача қазиб олиш ва жадаллаштириш усулларини ўз ичига олган нефть ва газ конларини оқилона ишлаб чиқиш; мамлакатга керак бўладиган нефтгазкимё маҳсулотларини ишлаб чиқиш мақсадида – углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш нефтьгаз тармоғини ривожлантириш муаммолари билан шуғулланадиган олим ва амалиётчилар тадқиқотларининг сўнгги илмий ва амалий якунлари билан ўзаро фикр алмашишдан иборат.
Шу билан бир қаторда чиқишларда иқтисодиёт тармоқларига хом ашё етказиб бериш барқарорлигини таъминлаш ва аҳолининг ёқилғи ҳамда нефтгазкимё маҳсулотларига ошиб бораётган эҳтиёжини қондириш учун жорий қилинадиган янгиликларга алоҳида ўрин берилди. Нефтгазкимё талабгор маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича амалий чора-тадбирлар ва келгусидаги бир қатор инвестицион лойиҳалар бўйича таклифлар берилди.
Конференция фаолиятида рахбарлар ва етакчи мутахассислар, шу билан бирга “ЎЗБЕКНЕФТГАЗ” АЖ, “ЎЗТРАНСГАЗ” АЖ, “O'ZLITINEFTGAZ” АЖ, “НГКГҚИ” АЖ, Ўз НИО НГП ёш олимлари ва мутахассислари ўзларининг мураббийлари билан фаол иштирок этдилар. Таклиф қилинганлар қаторида: Инновацион ривожланиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институтлари: умумий ва ноорганик кимё, шунингдек полимерлар кимёси ва физикаси вакиллари; еттита ОТМларининг талабалари, И.А.Каримов номидаги Тошкент давлат политехника институти, Миллий Университет, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги нефт ва газ РДУ филиали, Бухоро технологик институти, Самарқанд давлат университети, шу билан бирга Бухоро ва Фарғона нефт ва газ саноати касбий коллежлари талабалари бор.
Конференцияда 43 та маъруза тингланди. Маърузалар мавзуси кўплаб ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий вазифаларни ечишга ва Ўзбекистон нефтгаз тармоғида истиқболли ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишга ёшларни жалб қилиш масалаларига қаратилди.
Коференция иштирокчиларининг ғоялари ва таклифлари нефтгаз саноатининг барча соҳалари: геологик қидирув ишлари, қийин ўзлаштириладиган захиралар бор бўлган конлардан қазиб олишни кўпайтириш, нефтгаз қайта ишлаш корхоналари томонидан маҳсулотларнинг янги турларини чиқариш, бойликларни сақлаш бўйича, шу билан бирга инновацион ишланмаларни молиялаштиришнинг ички манбаларини намоён бўлиши бўйича етакчи технологияларни жорий қилиш учун керак бўлган инвестицияларни жалб қилишга кўра ишларни фаоллаштиришга йўналтирилди.
Конференция натижаларига кўра номинациялар бўйича қимматбаҳо совғалар (иккита биринчи ўринга – планшетлар, иккита иккинчи ўринга – смартфонлар, иккита учинчи ўринга – HDD, шу билан бирга рағбатлаштирувчи соврин – USB флешкалари) топширилган олтита энг сара маъруза аниқланди.