Бугун 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Қайта тикланадиган энергия манбалари ва энергетика инфратузилмаси соҳасида халқаро инвесторларнинг “RENPOWER Uzbekistan-2019” анжумани бўлиб ўтди.
Унда Энергетика вазирлиги раҳбарияти, ўндан ортиқ хорижий инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, унда энергетика бозорининг жорий шарҳи, норматив ўзгаришлар ва Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтишга оид маълумотлар келтирилди. Шу кунгача энергетикага оид эҳтиёжларнинг 90 фоиздан ортиғини қондиришда асосан газдан фойдаланиб келинган бўлса, энди қайта тикланувчи энергия манбаларини иқтисодиётизга ва энергия тармоғига киритиш йўлида далил қадам ташланмоқда.
Қайта тикланувчи энергияга оид асбоб-ускуналарни ишлаб чиқарувчилар ва ишланмаларни яратувчилар учун асосий солиқ имтиёзлари, қайта тикланувчи энергия манбаларига оид лойиҳалар бўйича ердан фойдаланишга доир янги меъёрий чоралар тўплами, электр энергия ишлаб чиқарувчиларини электроэнергия таъминотининг ягона тизимига киритиш таомиллари кўриб чиқилади.
Спикерлар қаторида Бахром Умарбеков – Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Инвестициялар ва истиқболли ривожланиш бошқармаси бошлиғи, Эдуард Стипрайс – Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, Иан МакГрэт – “DentonsEurope” компанияиснинг вакили, Шуҳрат Вафоев – ЎзР инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Хидеки Мори – Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, Мурод Хусанов – Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (ИҲРТ) маслаҳатчиси фаолият юритди.
Иккинчи сессия энергия таъминотининг қуёш, шамол, гидро ва биогазга оид лойиҳаларига бағишланди. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан олинадиган электр энергияси улуши 2030 йилга бориб умумий электр ишлаб чиқариш қувватларининг 26 фоизини ташкил қилади, шундан 5 ГВт фотоэлектрик қуёш станциялари ва 3 ГВт шамол электр станцияларидир.
Шунингдек, кейинги олти ойда қуввати 600 МВт бўлган учта фотоэлектрик станциялари қуриш ва ишлатиш тендер савдолари ўтказилади.
Анжуманда қуёш ва шамол энергетикасини ривожлантириш бўйича жорий ва келгуси хатти-ҳаракатоар, қуёш ва шамол энергиясига оид лойиҳалар доирасида асосий фаолият юритаётган ва қурилаётган энергетика объектларининг шарҳи, биомасадан энергия ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни рағбатлантириш ва 2030 йилгача энергия сиғимини камайтиришга йўналтирилган энергияни тежаш дастурлари таҳлил қилинмоқда.
Учинчи сессиянинг мавзуси «Электр энергияни ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш». Ўзбекистоннинг тармоқли инфратузилмаси электр узатиш линияларини модернизация қилиш учун кўп миқдорда инвестиция киритилишини тақозо этади. Ҳозирги пайтда электр узатиш тизимидаги йўқотишлар 18 фоизни, тақсимлаш пайтидаги йўқотишлар эса 14 фоизни ташкил этади.
Мавзулар орасида: электр энергия ишлаб чиқарувчиларини ягона электр тармоққа улаш бўйича тартибни тайёрлаш; электр энергиясини ҳисобга олиши ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш; 2019 – 2021 йилларда электр энергетика секторини рақамлаштириш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва шу кабилар хусусида сўз юритилди.
Тўртинчи сессия давомида тикланувчи энергия манбаларини молиялаш масалалари кўриб чиқилди. Мамлакат энергетика секторини молиялаш ва унга инвестициялар киритиш бўйича узоқ муддатли бош режани ишлаб чиқиш заруратини қайд этмоқда.
Иштирокчилар харажатларни аста-секин тўлиқ қопланишини таъминлаш учун танлов асосида тариф ва нархга оид сиёсатнинг белгиланишини, шунингдек уни амалга ошириш стратегиясини, хусусий энергия ишлаб чиқарувчилар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш ва давлат хусусий шериклик асосида ҳамкорлик қилишни ва бошқа масалаларни кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.