Ўзбекистон делегацияси 2019 йил 2-7 декабрда Японида сафарда бўлиб, ушбу мамлакатнинг атом электростанцияларидан фойдаланиш бўйича тажрибасини, шунингдек «Фукусима-1» АЭСдаги авария оқибатларини батараф этиш бўйича кўрилаётган чораларни ўрганмоқда.
Делегация таркибига Энергетика вазирлиги, «Ўзатом» агентлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Давлат экология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ФВВ вакиллари кирган.
Япониянинг ядро инфратузилмаси ва энергетикаси объектлари билан танишиш давомида Ўзбекистон делегацияси Toshiba Energy Systems & Solutions Corporation (TESS) корпорацияси таркибига кирувчи Toshiba Keihin Factory заводида бўлди ҳамда иссиқлиқ ва атом электростанциялари учун асосий технологик ускуналарни ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Шунингдек делегация аъзолари бевосита 2011 йилда цунами туфайли авария содир бўлган «Фукусима-1» АЭС билан танишди. Атом электростанцияси вакили авария сабаблари ҳамда Япониянинг масъул тузилмалари ва ташкилотлари томонидан унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида батафсил сўзлаб берди. Япониядаги барча АЭС лар кучли зилзилага дош берди ҳамда атом электростанцияларининг аварияга қарши ҳимояси, аварияга қарши тизимдан фойдаланган ҳолда барча станцияларнинг хавфсиз тўхтатилиши амалга оширилди.
2011 йилда «Фукусима-1» АЭС да содир бўлган авария туфайли Япониядаги кўплаб АЭС лар хавфсизлик тизимларини янги талаблар ва стандартларга мослаштириш мақсадида тўхтатилди. Уларни жорий этишдан мақсад АЭС ларнинг зилзилага ва цунамига бардошлилигини оширишдан иборат. 2015 йилдан бошлаб, янги хавфсизлик талабларига жавоб берадиган АЭС лар ишга туширила бошланди.
Делегация вакиллари, шунингдек ишлатилган ядро ёқилғиси ва ядровий материаллар омборхоналарига борди. У ерда ишлатилган ядро ёқилғиси ва ядровий материаллар омборхоналари атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланди.
Ўзбекистон вакиллари шунингдек JAPC компаниясининг «Цуруга» АЭС га ҳам борди. У ерда хавфсизлик талабларини янги талабларга мослаштириш бўйича амалга оширилган тадбирлар билан танишди. Ҳозирги пайтда ушбу станциянинг иккинчи энергоблокини қайта ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Япония томони маълумотига кўра ушбу тадбир келгуси йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади. Бу ерда ўзбек делегацияси аъзолари ушбу АЭС қошидаги аварияга жавоб чораларини кўриш бўйича ўқув-машқ марказида ҳам бўлди ва унинг фаолияти билан танишди.
Шуни таъкидлаш керакки, «Фукусима» АЭС даги ҳалокатгача (2011, март), Японияда 54 та фаолият кўрсатаётган атом реактори мавжуд эди (Франция ва АҚШ дан кейин учинчи ўрин, Осиёда биринчи ўрин). Япония АЭС мамлакат элетр энергиясининг 30% га яқин қисмини ишлаб чиқарган. Ҳозирги пайтда бешта АЭС да 9 та реактор ишлатилоқда, қолган реакторлар модернизация ва қайта ишга тушириш босқичида. Бу ишлар Япония ҳукуматининг энергетика тизимини ривожлантириш бўйича режалари билан кўзда тутилган.
Барча масалалар бўйича тажриба, фойдаланиш ва маълумотлар билан алмашиш бажарилмоқда, шу жумладан ходимларни касбга тайёрлаш ва аттестацияси ўтказилмоқда.
Ўзбекистон делегациясининг Японияга сафари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати