Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги таркибига кирувчи “Ўзнефтгазинспекция” 2019 йилдаги ўз соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган иш натижаларини сарҳисоб қилди.
Суюлтирилган газ етказиб берилиши бўйича:
Тасдиқланган профилактик тадбирларга асосан 279 та газ тарқатиш станциялари ва газ тарқатиш пунктларида ўтказилган ўрганишларда 450 дан ортиқ қўпол қоида бузилишлари аниқланиб уларни олдини олиш натижасида 31 минг тн хажмдаги суюлтирилган газни иқтисод қилиниши мумкин бўлган манбаалар аниқланди.
Табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари бўйича:
Табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича олиб борилган ўрганишларда жами 4 513 та ҳолатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Улар томондан фойдаланилган газ ҳажми 124 млн куб метр (124 млрд сўм)ни ташкил этди;
Тошкент вилоятнинг Охангарон туманида жойлашган, “RUN ТОNG METAL INDUSTRIAL” МЧЖ корхонасида табиий газнинг умумий соатбай сарфи 3600 метр куб / соатни ташкил этади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий газдан 30 кун давомида ноқонуний фойдаланилганлик ҳажми 2 млн 592 минг метр кубни ташкил этиб, бу 1 млрд 710 млн сўм миқдордаги зарар етказилган;
Тошкент вилоятнинг Ангрен шахрида жойлашган “Lyux granit” МЧЖ керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехига келадиган бўлсак, техник шартга кўра, табиий газнинг умумий соатлик сарфи 1683,4 метр куб / соатни ташкил этади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий газдан 45 кун давомида ноқонуний фойдаланилган ҳажми 3 млн. 156 минг метр кубни ташкил этиб, бу еса 3 млрд 156 млн сўм миқдордаги зарар етказилганлиги маълум булди;
Бундан ташқари яна бир ўғирлик Ангрен шаҳридаги “Ангрен Нефть Бизнес” корхонасига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ҳам аниқланди. Ушбу корхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги аниқланиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий газдан 53 кун давомида ноқонуний фойдаланилганлик ҳажми 1 млн 272 минг метр кублик, 1 млрд 272 млн сўмлик зарар етказган;
Уларниг орасида Янгийул туманида жойлашган “Бинокор” МЧЖ рахбарияти томонидан бир неча бор табиий газдан ноқонуний равишда фойдалангани учун жавобгарликка тортилган. Ушбу цех газ таъминоти корхонасига бир неча марта зарар етказган. Сўнги аниқлаш натижасига кўра 1 млрд 790 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолияти бўйича:
Республика бўйича 790 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаларида технологик жараёнларга риоя этилишини бўйича ўрганиш ўтказилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма огохлантиришлар берилди;
Қўпол камчиликларга йўл қўйган 39 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари, аниқланган камчиликларни бартараф этилгунга қадар 10 кун муддатга фаолияти тўхтатилди;
Куз-қишга тайёргарлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан, Республикадаги ижтимоий соҳа муасссалари ва иқтисодиёт тармоқларида қишга тайёргарлик ишларини амалга оширилишига доир масалалар юзасидан ўтказилган ўрганишларда, жами 3 454 та (28%) қозонхоналарнинг ва 10 509 та (40%) қозонларнинг холати техник талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди. Бу борада, камчиликларни бартараф этиш ва куз-қиш мавсумига пухта тайёрларлик кўриш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилди. Жумладан:
Иссиқлик манбаи корхоналарида ҳатловдан ўтказилган 495 та қозонхона ва улардаги 1 458 та қозонлардан 128 та (25,6%) қозонхона ва 250 та (17,1%) қозонлар (қўлбола, ностандарт) техник талабларга жавоб бермаслиги;
Халқ таълими муассасаларида ҳатловдан ўтказилган 6 147 та қозонхона ва улардаги 14 014 та қозонлардан 2 249 та (36,6%) қозонхона ва 6 562 та (46,8%) қозонлар (қўлбола, ностандарт) техник талабларга жавоб бермаслиги;
Мактабгача таълим муассасаларида ҳатловдан ўтказилган 3 703 та қозонхона ва 7 601 та қозонлардан 1 079 та (29,1%) қозонхона ва 2 371 та қозонлар (31,2%) (қўлбола, ностандарт) техник талабларга жавоб бермаслиги;
Соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳатловдан ўтказилган 2 035 та қозонхона ва улардаги 3 424 та қозонлардан 1 та (0,05%) қозонхона ва 1 326 та (38,7%) қозонлар (қўлбола, ностандарт) техник талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг газ қувурлари ва қурилмаларида қишга тайёргарлик ишларини амалга оширилиши бўйича ўтказилган ўрганишларда ҳам бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар аниқланди, жумладан:
Газ қувурларини мукаммал таъмирлаш режаси 85,1 км, амалда 56,73 км (66,53%) бажарилганлиги қайд этилган, жойига чиқиб ўрганилганида 25 та ҳолатда жиддий камчиликларга йўл қўйилганлиги;
Газ тақсимлаш пунктларини (ГТП) жорий таъмирлаш режаси 71 016 дона, амалда 70 159 дона (98%) бажарилганлиги қайд этилган, жойига чиқиб ўрганилганида 303 та ГТПда “байпас” линияси орқали газ берилаётганлиги, 35 та ГТПда умуман назорат-тафтиш ишлари ўтказилмаганлиги, 34 та ГТПда газ сизиб чиқаётганлиги, 483 та ГТПларда газ босимини ўлчашга мўлжалланган манометрлар ўрнатилмаганлиги, 356 та ГТПда қулф йўқлиги ва 568 та ГТПнинг атрофи ўралмаганлиги, 226 та ГТПда ўтказилган назорат-тафтиш ишлари қониқарсиз ўтказилганлиги ва 100 та ГТПда бир қатор бошқа техник камчиликлар мавжуд эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
“Ўзнефтгазинспекция” матбуот хизмати билан хамкорликда