Бугунги кунда республикамизда 850та АГТКШ ишламоқда, шундан:
-223 таси “Ўзтрансгаз” АЖнинг магистрал газ қувурларига,
-627 таси “Ҳудудгазтаъминот” АЖ газ қувурларига уланган.
2017 - 2019 йилларда 178та АГТКШ қуриш режалаштирилган эди:
-амалда 281та, прогнозга нисбатан 103та кўп.
Сўнгги йилларда Республикамиздаги мавжуд автотранспорт воситаларининг 85% га яқини газдан фойдаланишга мослашган.
2019 йилда 139та АГТКШ ишга туширилиб газ тармоғига уланиши туфайли табиий газга талаб кескин ортди.
Республика АГТКШларга 2019 йилда прогнозга нисбатан 100% табиий газ етказиб бериш таъминланади.
2019 йилда АГТКШларга 2018 йилга нисбатан 17% га кўп миқдорда табиий газ етказиб берилди.
2020 йилда республикамиз АГТКШларига 2019 йилга нисбатан 10% кўп табиий газ етказиб берилиши режалаштирилган.
Газ транспорт тизимини яхшилаш мақсадида магистрал газ қувурлари реконструкциялаштирилмоқда.
“Газли-Когон” магистрал газ қувурларининг 32 км қисмида диаметри 720 мм бўлган газ қувури 1020 ммли қувурга;
“Оҳангарон – Олмалиқ” йўналишида 530 мм диаметрли қувур тармоғи 720 мм бўлган газ қувурига алмаштирилди.
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати