Ижтимоий тармоқда Энергетика вазирлиги фаолиятига муносабат
Жорий йилнинг 4 декабрь куни ЎзА сайтида “Белгиланган талабга риоя қилмаслик ортиқча муаммоларни келтириб чиқаради” сарлавҳали мақола чоп этилган эди. Унда Тошкент вилоятида аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Зангиота ва Янгийўл туманларида бўлган ўрганиши таҳлил этилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов раҳбарлик қилаётган ишчи гуруҳ ўрганишларида соҳага алоқадор мутасаддилар, ҳудуддаги газ таъминоти идоралари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолияти ва бу жараёндаги амалий ишларга урғу берилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов раҳбарлик қилаётган ишчи гуруҳ ўрганишларида соҳага алоқадор мутасаддилар, ҳудуддаги газ таъминоти идоралари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари фаолияти ва бу жараёндаги амалий ишларга урғу берилган.
Эътиборли жиҳати, айнан шу мақола сабаб вазир етакчилигида ишчи гуруҳ ишлари ижтимоий тармоқларда муносабатларга сабаб бўлди. Масалан, “OʻTKIR FIKRLAR” телеграмм каналида шундай фикрларни ўқиймиз:
“Мансабдорларнинг жараёнларни ҳолатларни жойига бориб ўрганмаслиги натижасида муаммонинг асл сабаби очиқ қолаверишига, ечим топмаслигига кўп гувоҳ бўламиз. Энергетика вазири эса ҳеч бўлмаганда бошқалардан фарқли равишда объектларни шахсан кўриб, одамлар билан мулоқот қилиб турибди. Энергетика соҳасидаги қонунбузарликларни аниқлаяпти, ўғриликларни фош қиляпти. Албатта, энг керакли соҳаларимиздан бири – бу энергетика. Ундаги ўғирликларнинг хунини биринчи навбатда оддий аҳоли тўлайди. Чунки шундай ўғриликлар сабаб уларга энергия манбалари етиб бормайди. Вазир муаммоларни бартараф этиш учун ҳеч бўлмаса ҳаракат қиляпти.
Тушуниш мумкин, ҳаммаси идеал бўлиши учун бир кун ёки ой етарли бўлмайди. Бунга йиллар талаб қилинади. Асосийси, Энергетика вазирлиги камчиликларни, муаммоларини тан оляпти. Бу борада вазирлик матбуот хизматининг ОАВ билан ишлашдан қочмаётганини таъкидлаш керак. Ҳозирча улар давлат органларининг очиқлик тамойилларига амал қилмоқда”.
Албатта, бугунги ҳаёт билан ҳамнафас бўлиб, аҳоли ғамини ўйлаган, муаммолар ечимини излаш йўлидаги ҳар бир ҳаракат ана шундай эътироф ва муносабатларга сабаб бўлиб, унга халқимиз ҳақиқий баҳосини бераверади.
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА.
30.12.2019
833
Охирги янгиликлар