Шу куни биз Ўзбекистон сарҳадларини ҳимоя қилувчи посбонларимизни, ўз фуқаролик бурчини ўтаб, юртимиз армияси сафида хизмат қилган ўғлонларни чин дилдан муборакбод этамиз! Қуролли кучларимиз фахрийларига таъзим қиламиз. Улар ўз мардлиги ва шижоати билан ёшларимизни илҳомлантиради, уларни ҳақиқий ватанпарварликка, ҳар қандай вазиятда ҳам доимо олдинги сафларда бўлишга ўргатади.
Азиз Ватан ҳимоячилари! Сизга сиҳат-саломатлик, машаққатли ҳамда юртимиз учун ўта муҳим бўлган касбингизда ютуқлар, оилавий фаровонлик тилаймиз. Ўзбек халқи манфаати йўлидаги касбий маҳоратингиз муттасил ўсиб боришига тилакдошмиз!
Ўзбекистоннинг бугунги тинч ва осойишта ҳаёти, унинг келажаги кўп жиҳатдан сизнинг фидокорона меҳнатингизга, ўз бурчингиз, юртингиз ва халқингизга бўлган садоқатингизга боғлиқдир!