РЕСПУБЛИКАМИЗНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ТАЪМИНОТИДА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛМОҚДА
“Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда. Носозлик бартараф этилгач, электр таъминоти яхшиланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
22.01.2020
1170
Охирги янгиликлар