Президентимизнинг 2017 йил 29 декабрдаги «Сирдарё иссиқлик электр станциясида энергоблокларни босқичма-босқич модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойишига мувофиқ, Россиянинг «Силовые машины» ОАЖ компанияси томонидан жорий йилда Сирдарё иссиқлик электр станциясининг бешинчи ва олтинчи энергоблоклари модернизация қилинади.
Модернизацияни амалга ошириш ҳисобига энергоблокларнинг самарадорлиги ошади, ҳар бир энергоблокнинг қуввати 325 МВт га етказилади, 1 кВт/с учун шартли ёқилғи сарфи 40 граммга қисқаради натижада йилига 180 млн м3 табиий газ тежашга эришилади.
Маълумот учун: 2019 йилда учинчи ва тўртинчи сонли энергоблокларда модернизация ишлари муваффақиятли амалга оширилди. Бунинг натижасида иккита энергоблокнинг қуввати 650 МВтга етказилди. Мазкур энергоблокларнинг йиллик электр энергия ишлаб чиқариш амалда 3,0 дан 3,7 миллиард кВт/соатгача оширилди, шартли ёқилғи сарфи 47 граммга қисқарди.
Иккита энергоблокнинг модернизация ишлари март ойида бошланиб ноябрь ойида тўлиқ якунланади ва энергоблоклар тўла қувватга чиқарилади. Хозирги кунда модарнизация ишларини амалга ошириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати