«МИФИ» миллий тадқиқот ядро университети 2020 йил 9 февралда 9-11 синф ўқувчиларини «Росатом» Халқаро соҳавий физика-математика олимпиадаси (математика) ва Физика бўйича мухандислик олимпиадасининг якуний турларига таклиф қилади.
Ўтказиладиган жойи:
Тошкент шаҳри – Ўзбекистон миллий университетининг физика факультети (Олмазор тумани, Университет кўчаси, 4. Мўлжал Беруний метро.);
Бухоро шаҳри – Бухоро давлат университети (Муҳаммад Иқбол кўчаси, 11).
Олимпиаданинг якуний турида иштирок этиш учун ёнингизда паспортингиз ва https://org.mephi.ru сайтидан чоп этиб олинган иштирокчи карточкаси бўлиши керак (математика бўйича олимиада учун алоҳида ва физика бўйича олимпиада учун алоҳида).
Ўтказиладиган вақти:
соат 10.00 дан 13.00 гача – математика бўйича олимпиада;
соат 14.00 дан 17.00 гача – физика бўйича олимпиада.
Олимпиада ғолиблари ва совриндорларига МИФИ МТЯУ нинг Тошкент филиалига, шунингдек МИФИ МТЯУ нинг Москвадаги майдончасига ўқишга киришда, шу жумладан, Россия Федерациясида бюджет асосида ўқиш доирасида имтиёзлар берилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати