Энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавҳум тушунчалардан ҳозирги воқеликка айланди. Энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш ва самарали истеъмол қилиш соҳасида кўплаб режалар мавжуд эди, аммо улар аниқ лойиҳаларга айлантирилмади. Ёрқин энергия тежаладиган келажакка йўл, амалда тўсиқлар ва қийинчиликларга тўла эди. Бугунги кунда бу йўлда эса ўз тажрибалари билан ўртоқлашишга ва ечимларни таклиф қилишга тайёр бўлганлар сони оз, аммо улар энг илғор ҳисобланади. ЛУКОЙЛ компанияси – бундай компаниялардан бири, ва унда 2020 йилга мўлжалланган ривожланиш устувор йўналишлари энергия тежашни янги даражага кўтариш ва энергия нархини пасайтиришдан иборат.
Энергия самарадорлигини ошириш, шу жумладан ёқилғи-энергетика ресурслари сарфини камайтириш, ЛУКОЙЛ гуруҳининг корхоналари умумий операцион самарадорлигини оширишнинг муҳим йўналишларидан бири ва тез ўзгариб бораётган дунёда рақобатбардошликни сақлашнинг асосий омилларидан биридир.
ЛУКОЙЛ корхоналарида энергия самарадорлиги асосан энг янги технологиялар ва ускуналарни жорий этиш ҳисобига таъминланади. ЛУКОЙЛда ISO 50001:2011 халқаро стандартига мувофиқ энергия менеджменти тизимини жорий қилинган, бу эса корхоналарга энергия самарадорлиги ва энергия хавфсизлигини оширишга тизимли ёндашувни қўллашда ёрдам беради.
ЛУКОЙЛ объектларида энергия тежовчи инновацион технологиялар жорий этилган, энергияни тежаш ва технологик жараёнларнинг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган, ишлаб чиқаришнинг умумий қийматида энергия сарф-харажатлари улушининг кўпайишини, углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун энергия сарфининг ўзига хос кўрсаткичларини камайтириш ёки сақлаш амалга оширилмоқда, ходимларга энергия тежаш маданиятини ўргатиш ва уни ривожлантириш ишлари олиб борилмоқда, энергия самарадорлиги мониторинги ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, ЛУКОЙЛ қайта тикланадиган энергетиканинг ривожланишига узоқ муддатли тенденция сифатида қарайди, вақт ўтиши билан эса ушбу йўналиш энергетика соҳасини тубдан ўзгартириши мумкин. Болгария ва Руминиядаги қуёш ва шамол энергияси бўйича хорижий лойиҳаларда тажриба орттирган ЛУКОЙЛ босқичма-босқич "тоза энергетика" лойиҳалари бозорида ўз иштирокини кенгайтирмоқда.
Ёқилғи маҳсулотлари ва мойлаш материаллари бозоридаги сезиларли тенденция уларнинг энергия самарадорлиги ва ифлослантирувчи ва иссиқхона газлари чиқиндиларининг камайиши талабларининг ортиши билан тавсифланади. Ушбу йўналишда ЛУКОЙЛ ўз маҳсулотларнинг турларини ва уларнинг таркибини доимий равишда такомиллаштириб боради. Масалан, янги маҳсулот линияси (мисол учун, ЭКТО 100 моторли ёқилғи, LUKOIL GENESIS GLIDETECH синтетик мотор мойлари) ёқилғи самарадорлигининг мукаммаллаштирилган кўрсаткичларига эга: синов натижаларидан кўриниб турибдики, улардан фойдаланиш ёқилғи сарфини камайтиради ва натижада ҳаво чиқиндиларини камайтиради.
Энергия тежаш маданияти ЛУКОЙЛ ходимлари орасида кенг тарқалган. Бугунги кунда ресурслардан оқилона фойдаланиш компаниянинг корпоратив маданиятининг ажралмас қисмидир. Компанияда ва унинг ташқарисида ходимларнинг сув, электр энергияси, қоғоз ва бошқа сарф қилинадиган ресурсларидан фойдаланишда тежамкорликка риоя килиш одатга кириб борди.
Энергия самарадорлиги ва унга тайёрлигимиз ҳақида гапиришнинг ўзи етарли эмас, янги технологияларни жорий этиш ва истеъмол маданиятини ўзимиздан бошлаб қайта ўзгартириш керак. Энергия тежаш чора-тадбирларининг кенг кўламли самараси ресурсларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш принциплари жамиятда мажбурий тушунчага айланганда сезилади. Жамиятнинг энергия тежовчи моделига олиб борадиган қийин йўлда ҳали кўп иш қилиниши даркор. Аммо ушбу мақсад ва уни рўёбга чиқариш ўзини оқлайди – энергия ресурсларини тежаш натижаси болаларимиз келажаги учун уларнинг захираларини сақлаш бўлади.
«ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани»
матбуот хизмати