«Тошкент иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамияти иккита газ трубинали қурилмани тўлиқ қуриш бўйича пудратчиларнинг дастлабки малакаланишини ўтказишни режалаштирмоқда.
Лойиҳада ҳар бирининг қуввати 27 МВтга тенг бўлган иккита юқори самарали газ трубина қурилмасининг (ГТҚ) қурилиши кўзда тутилган.
Бу ишлар ўз ичига батафсил лойиҳалаштириш, материаллар ва ускуналарни етказиб бериш, таклиф қилинган ишларни бажариш ва ускуналарни монтаж қилиш, фойдаланишга топшириш, синовдан ўтказиш ва синов тарзида ишга тушириш, шунингдек буғ ишлаб чиқарувчи газ трубинаси атрофидаги маҳаллий ходимларни ўқитишни қамраб олади.
Лойиҳа Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан («JICA») олинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Малакалашдан аввалги йиғин 2020 йил 14 февралда Япониянинг ОПР қарзлари доирасида харидлар таомилларга мувофиқ ўтказилади ҳамда Малакалашдан аввалги ҳужжатларда белгиланганидек, ҳуқуқий мамлакатларнинг барча аризачилари учун очиқдир.
Тендернинг ўтказилиши 2020 йилнинг майига мўлжалланган.
Батафсил маълумотлар Энергетика вазирлигининг сайтида жойлаштирилган:
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати