Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, энергия тежамкор ва энергия самарадор ускуналар ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар вакиллари билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Бу борада вазирлик томонидан хорижий корхоналар вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил 14 февраль куни Энергетика вазирлигида Россиянинг “Л-Старт” компанияси вакиллар билан “Иқтисодиёт тармоқларида энергия тежамкорлик ва энергия самарадорликни ошириш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида энергия самарадор технологияларни жорий этиш” масалалари бўйича республикадаги иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари масъул ходимлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Россиянинг “Л-Старт” компания вакиллари бугунги кунда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган энг сўнгги энергия тежамкор ва энергия самарадор ускуналар, электр двигателларни частотали бошқариш ва двигателни бир текис ишга тушириш воситалари, индукцион буғ қозонлари ҳамда когенерация қурилмалари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, мазкур ускуналарнинг жорий этилиши натижасида ёқилғи-энергетика ресурсларининг тежалишига эришилиши тушунтирилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати