САВОЛ: Нима сабабдан квартираларга электр энергиясини узатишда узилишлар кузатилмоқда ва энергия таъминотини барқарорлаштириш учун нималар қилинмоқда?
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ: Тошкентда ҳудудларга нисбатан энергия таъминотидаги узилишлар кам учрайди. Бунинг сабаби шундаки, шаҳар аҳолиси томонидан электр энергияси истеъмоли ҳаддан ошиб кетган, ҳозирги пайтда ишлаб чиқаришларни мўлжаллаб яратилган подстанциялар ҳам аҳолига хизмат кўрстамоқда. Ушбу қатъий чорасиз, шунингдек фаолият кўрсатаётган қувватларни доимий модернизация қилмасдан туриб, Тошкентда энергия таъминотини барқарорлаштиришга эришиш мушкул. Зеро, ҳозирги пайтда пойтахтда электр энергияси истеъмолининг юқори нуқтаси
1200 МВт ни ташкил этади.
ЖАВОБ: Аксарият ҳолларда бутун мамлакатда кузатиладиган электр энергиясидаги узилишлар энергия истеъмоли ҳажмининг ўсишига боғлиқ. Бугунги кунда мавжуд бўлган кўп квартирали уй-жойларнинг асосий қисми совет иттифоқи даврида қурилган. Ўша пайтда қўлланилган 0,4 киловольтли электр таъминоти тармоғи қурилган уй-жой фондини тезкорлик билан электр билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, бугунги кундаги юкламаларни кўтара олмайди. Бундан ташқари ҳар бир хонадонда телевизор, совутгич, чанг ютгич, кир ювиш машиналари, компьютер, кондиционер, вентиляторлар бор.
Кўп уйларда фойдаланиладиган проводка ва трансформаторлар ҳам энергия истеъмолининг бундай катта ҳажмига мўлжалланмаган. Шу тарзда, энергия таъминотини барқарорлаштириш муаммоси фақат Энергетика вазирлигига боғлиқ эмас. Бу ўринда, кўп нарса коммунал хизмат ходимлари масъулиятига киради. Уйларнинг шахталарида бутун проводкани янгилаш керак.
Шу тарзда, электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришни кўпайтирган тақдирда ҳам, амалиёт шуни кўрсатадики, мавжуд энергияни узатиш тармоқлари ортиқча юкламага жавоб бериб, узилиб қолмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Кейинги йилларда вазият оммавий равишда янги уй-жойлар қурилаётгани туфайли янада мураккаблашиб кетди. Бу ўринда ҳам умумий хатти-ҳаракатлар, шу жумладан Ўзбекистон қурилиш вазирлиги билан ҳам ҳамкорликда муммонинг ечимини излаш керак бўлади.
Янги қурилаётган уй-жойлар эски трансформаторга уланмаслиги керак. Аммо қурилиш компаниялари, одатда, бунинг учун, айни пайтда, қозонхоналар учун жой етишмаслигини баҳона қилиб янги транформаторларни ўрнатмайди. Бу муаммонинг ечими бор – янги уйлар подвалларига “қуруқ” трансформаторларни ўрнатиш мумкин. Улар, шубҳасиз, маблағ талаб этади, аммо бу мавжуд юкламаларни орттирмаслик учун зарурдир. Айни пайтда улар экологик соф ва тежамкор ҳисобланади, турли мамлакатларда олиб борилаётган қурилишларда кенг қўлланилади.
Бундан ташқари, пойтахтимизда оммавий равишда 14-16 қаватли монолит уйлар қурилмоқда. Қурилиш меъёрларига кўра, бундай уйларга газ ўтказиш мумкин эмас. Ушбу уй-жой комплекслари хусусий қозонлар ҳисобига истилади, аммо улар ҳам электр тизимига уланиб, тармоққа юкламани ортттириб юборади. Шу сабабли Қурилиш вазирлиги ушбу масалани ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун қурилиш компаниялари зиммасига бир жойда бир нечта кўп квартирали уйлар ёки 48 квартирадан ортиқ битта уй қурилганда когенерацион турдаги кичик қозонхоналар қўйиш мажбуриятини юклаш зарур. Улар нафақат иссиқлик бера олади, балки аҳоли эҳтиёжлари учун электр энергияни ҳам ишлаб чиқариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 90 фоизи табиий газ ҳисобидан ишловчи иссиқлик электр станциялари томонидан етказиб берилмоқда. Табиий газни сарфлаш эвазига электр энергияни сарфлаб, хонадонларни иситиш жуда хавфли ва нотўғри.
Энергия хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳозирги пайтда Энергетика вазирлиги томонидан янги подстанцияларни қуриш дастури ишлаб чиқилмоқда. Ушбу дастурни молиялашнинг иккита йўли бор. Бу – кредитлардан фойдаланиш ва узоқ вақт давомида уларни тўлаб бориш керак бўлади (тахминан 25 йил), ёки 3-4 йил давомида тарифларни ошириш ҳисобидан дастурни амалга ошириш мумкин. Бунда тарифлар секин ва унча катта бўлмаган ҳажмда ўсиб боради, электр энергиянинг барқарорлиги учун ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади.
Бу ўринда давлат хусусий шериклик асосидаги лойиҳалар янгилик киритиши лозим. Инвесторлар ўртасидаги рақобат ҳаражатларни мақбуллаштиршнинг янги йўлларини яратади ва бу тарифларни оширмасдан бундай лойиҳани амалга ошириш имконини беради.
Ушбу ишлар Энергетика вазирлиги томонидан мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган ишларнинг бир қисми, холос.