Юртимизда коронавирус инфекциясини кишилар ўртасида тарқалиб кетишининг олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятига юборилаётган ҳужжатлар, хат-хабарлар ва хизматга оид барча ёзишмалар қоғоз кўринишида “Иссиқлик электр станциялари” АЖга киритиш вақтинча тўхтатилади.
Ҳужжатлар фақат Е-хат электрон ахборот алмашинуви тизимида IES_AJ@exat.uz почта манзили орқали, шунингдек Е-хат тизимига уланмаган корхона ва ташкилотлар эса info@tpp.uz электрон почта манзили орқали юборилиши сўралади (ушбу масала юзасидан акциядорлик жамияти девонхонасига мурожаат қилиш мумкин, тел: (71) 276-48-46).
Шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар вакилларини акциядорлик жамияти биносида қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Барча мурожаатлар электрон кўринишда okid@tpp.uz почта манзилида қабул қилинади (ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимининг ишонч телефони: (71) 230-95-63).