“ТАХИАТОШ ИЭС” ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида бугун 3 апрель куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги дастлабки буғ-газ қурилмасининг ишга тушуриш жараёни амалга оширилди.
Ушбу йирик инвестицион лойиҳа мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиятош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита газ-буғ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бажарилмоқда.
Лойиҳа замонавий илғор технологиялар асосида Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати
03.04.2020
1963
Охирги янгиликлар