
Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин даврида “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ва унинг шаҳар, туман филиалларида ишлаётган ишчи-ходимларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қатор амалий ишлар ташкил этилди.
Хусусан, “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг “Қўқоншаҳаргаз” филиалида кенг кўламли дезинфекциялаш ишлари олиб борилди.

Ходимлар тўлалигича тиббий ниқоблар билан таъминланиб, шахсий гигиена чоралари кучайтирилди. Шу билан бир қаторда, ходимлар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишда лозим бўлган ишлар ҳақида кундалик тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳар бир бинонинг кириш қисмига қўл ювиш учун шароит яратилиб, зарур воситалар (қўл ювиш совуни, суюқ совун, антисептик гел ва бошқалар) билан таъминланди.
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига масофавий хизмат кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.
Барча ходимлар бинога киришдан олдин тана ҳарорати ўлчаниб, қўллари антисептик воситаси билан дезинфекцияланмоқда.
Шунингдек, барча хизмат автотранспортларининг ички ва ташқи қисмлари ҳамда эшик тутқичлари ҳам антисептик воситаси билан дезинфекцияланмоқда.
Қўқон шаҳрида жами 67 805 та истеъмолчилар мавжуд бўлиб, шундан 54 070 таси табиий газ билан, қолган 12 735 таси суюлтирилган газ билан таъминланади. Суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонларга “Қўқоншаҳаргаз” филиали томонидан шартнома асосида 18 302 та маиший газ баллонлари етказиб берилган. Суюлтирилган газ истеъмолчиларининг маиший газ баллонлари билан таъминланганлик даражаси 144 фоизни ташки қилади.
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖнинг “Қўқоншаҳаргаз” филиали томонидан шаҳардаги истеъмолчиларни бир маромда ва узлуксиз равишда суюлтирилган газ билан таъминлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилган. Апрель ойининг ўтган 14 кунида истеъмолчиларга 52.1 тн суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 58.4 тн ёки режага нисбатан 112 фоизга бажарилган.

Шу билан бир қаторда Қўқон шаҳридаги истеъмолчиларни табиий газ билан бир маромда ва узлуксиз равишда таъминлаш ҳамда газ қувурлари ва газ ускуналарининг ишончли, хавфсиз ва оқилона ишлашини ва уларнинг яхши ҳолатда бўлишини таъминлаш мақсадида, мавжуд 80 та юқори ва 1841 та ўрта босимли жами 1921 та газ тақсимлаш қурилмалари хамда жами 805.23 минг п/м узунликдаги юқори, ўрта ва паст босимли газ қувурларини режавий кўрикдан ўтказиш ва тафтиш қилиш ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ матбуот хизмати
