ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИГА ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 23 апрелдаги 4693-сонли қарори билан Нарматов Беҳзот Раҳматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Илгари ушбу лавозимни эгаллаб келган У. Исраилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.
Беҳзот Нарматов бунга қадар Энергетика вазирлигининг Геология, нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Унгача "Андижоннефт" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
24.04.2020
1978
Охирги янгиликлар