Шу йилнинг 17 август ида Тошкент шаҳри журналистлари ва блогерлари учун мамлакатимиз бўйлаб уйла р ва квартираларда ўрнатилаётган электр энергия ҳисобини юритиш бўйича янги ҳисоблагичларни ишлаб чиқарувчи заводга пресс-тур ташкил қилинди.
Унда ОАВ вакиллари ва блогерларга “ақлли ҳисоблагичларни” ишлаб чиқариш жараёни билан шахсан танишиш, шунингдек, ўз саволларига бевосита ишлаб чиқарувчилардан жавоб олиш имконияти яратилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши кураш қўмитаси ва Энергетика вазирлиги вакиллари иштирок этди. Улар барча юзага келаётган саволларга жавоб берди ҳамда ОАВ вакиллари ва блогерларга “ақлли ҳисоблагичларнинг” ишлаш тартиби, уларни ўрнатиш ва текшириш жараёнини тушунтирди.
Таъкидлаш зарурки, замонавий ҳисоблагичларнинг аксарияти истеъмолчиларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар - “Elektron hisoblagich” МЧЖ ва “Toshelectroapparat” МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда. Ушбу ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан ортиқ қўшимча функцияларни бажара олиши билан ажралиб туради.
Пресс-тур ҳақида кейинги материалларда батафсил ёритилади
Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги матбуот хизмати