Электр энергиясини истеъмол қилиш жараёнларини оқилона ва самарали ташкил этишни таъминлаш доирасида ишларни амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида “Ўзэнергоинспекция” нинг Сирдарё ҳудудий бўлими ўз фаолиятини ғалла ва пахта етиштиришга бағишлаган боёвутлик бир нечта фермерларнинг экин ерларида бўлди.
Боёвут тумани 3-Боёвут СИУ (Сув истеъмолчилари уюшмаси) ҳудудида жойлашган “Тинчлик туҳфаси” фермер хўжалигига қарашли қуввати 132 кВт бўлган, ўртача ойлик электр энергияси истеъмоли 22000 кВт.с бўлган СМП-500 русумли пахта ва ғалла экинларини суғориш учун ўрнатилган электр сув насоси Боёвут ТЭТК га қарашли қуввати 250 кВА трансформатор пунктидан манбаланади.
Сув чиқариш учун ўрнатилган сув насоси қувватига нисбатан сув оқувчи трубалар кичик диаметрда танланганлиги оқибатида сув насоси орқали тортилган сувлар қайтиб сув оқувчи зовурларга тушмоқда, бу билан 30 % (6600 кВт.с) га яқин электр энергиясидан самарасиз фойдаланиб келинмоқда.
Ушбу сув истеъмолчилари ҳудудида жойлашган Боёвут ТЭТК га қарашли қуввати 250 кВА трансформатор пунктидан манбаланувчи “Хондавлат” фермер хўжалигига қарашли қуввати 110 кВт бўлган, ўртача ойлик электр энергияси истеъмоли 43500 кВт.с бўлган СМП-500 русумли пахта ва ғалла экинларини суғориш учун ўрнатилган электр сув насоси чиқараётган сувлар йиғилувчи бочкани сиғими ўрнатилган сув насосини қувватига нисбатан кичкина танлангани оқибатида сув насоси орқали чиқарилаётган сувлар қайтиб сув оқувчи зовурларга тушмоқда. Бу билан 10 % (4350 кВт.с) га яқин электр энергиясидан самарасиз фойдаланиб келинмоқда.
“Махмудхўжа” фермер хўжалиги Боёвут тумани 2-Боёвут СИУ Бунёдкор маҳалласи ҳудудида жойлашган бўлиб, ўртача ойлик электр энергияси истемоли 23000 кВт.с бўлган СМП-500 русумли пахта ва ғалла экинларини суғориш учун ўрнатилган электр сув насосидан фойдаланиб келади.
Боёвут ТЭТК га қарашли қуввати 160 кВа трансформатор пунктидан манбаланувчи ушбу электр сув насосининг қувурлари эскириб, тешилиб кетганлиги сабабли насос орқали тортилган сувлар қайтиб сув оқувчи зовурларга тушмоқда, бу билан 10 % (2300 кВт.с) га яқин электр энергиясидан самарасиз фойдаланиб келинмоқда.
Яна бир тадбиркорга тегишли “Шаббона Умар Архан” фермер хўжалиги Ховос тумани Фарҳод СИУ Ислом маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ундаги қуввати 110 кВт бўлган ўртача ойлик электр энергияси истемоли 15920 кВт.с бўлган СМП-500 русумли пахта ва ғалла экинларини суғориш учун ўрнатилган электр сув насоси Ховос ТЭТК га қарашли қуввати 250 кВа трансформатор пунктидан манбаланади.
Электр насоснинг сув чиқарувчи трубасига қўшимча труба ўрнатган холда сувнинг 30% миқдорини “сброс”га, яъни орқага қайта ташлаган холда 30 % ( 4776 кВт.с) га яқин электр энергиясидан самарасиз фойдаланиб келинмоқда.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги танқидий ўрганишлар фермер хўжаликларига электр энергиясига бўлган муносабатни ўзгартириш талабини қўяди. Чунки бугунги кунда нафақат электр энергияси самарадорлигини ошириш, балки сувни тежаб-тергаб ишлатиш ҳам долзарб вазифадир.