Хабар қилганимиздек, Сардоба сув омборидаги тошқин оқибатлари натижасида юзага келган газ таъминотидаги узилишларни бартараф этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудгаз Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти томонидан махсус штаб ташкил этилиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Эвакуация қилинган ҳудудлардаги 8850 та аҳоли хонадонига табиий газ бериш тўлиқ тикланди. Шундан Оқолтин туманида – 3950 та, Сардоба туманида – 3100 та, Мирзаобобд туманида – 1800 та хонадон.
Талофат кўрган ҳудудлардаги 5195 та аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминлашга мослаштирилди. Жумладан: Сардоба туманида 2195 та, Оқолтин туманида 1224 та, Мирзаобод туманида 1776 та.
Сув тошқини остида қолган аҳоли хонадонлари тикланиши билан уларга суюлтирилган газ етказиб бериш учун ресурслар ва газ баллонлари жамланиб тайёр ҳолга келтирилди.
Тошқин оқибатида юзага келган аварияларни бартараф этиш ишлари давом этоқда.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати