“Сардоба” сув омборидаги фавқулодда ҳолат натижасида 4 та электр подстанцияси, 106 та транформатор пункти, 6 269 та электр устунлари, 345 км электр симларига тўлиқ ва қисман зарар етиши ва натижада 12 та аҳоли пунктларининг электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келган эди.
Мазкур авариявий ҳолатларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида Энергетика вазирлиги ва “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти бошчилигида Штаб ва ишчи гуруҳлар тузилиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, бугунги кунга қадар шикастланган 2 дона подстанция, 82 дона трансформатор пункти ва 262,3 км электр узатиш тармоқларида (4 768 та электр устунлар) таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, тўлиқ ишга туширилди.
Шунингдек, сув тошқини натижасида талофат кўрган 12 та аҳоли пунктида электр ускуналарига талофат етган бўлса, бугунги кунда 10 та аҳоли пункти барқарор электр энергияси билан таъминланди.
Ишлар режа асосида давом эттирилмоқда.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати