Карантин даврида истеъмолчиларнинг электр энергетика соҳасида юзага келаётган муаммолари бўйича Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”га қилган мурожаатлари ҳудудий бўлимлар томонидан атрофлича ўрганилиб, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалиш ёрдам берилмоқда.
Пандемия даврида тадбиркорлик субектари қўллаб-қувватланишига қарамасдан баъзи тадбиркорларнинг электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланмоқда.
“Ўзэнергоинспекция”нинг Бухоро ҳудудий бўлими фаолиятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мурожаатлари келиб тушмоқда.
Хусусан, Шофиркон туман мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан Бухоро вилояти Шофиркон тумани Жўйработ МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “LTD Mirak” МЧЖга тегишли “Шағал ва қум маҳсулотларини саралаш цехи”да энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан ўтказилган тадбирда жамият томонидан электр энергиясидан ноқонуний, яъни электр таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Мажбурий ижро буюроси ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги учун 34 980 750 сўм миқдорда қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган.
Шофиркон туман мажбурий ижро бюросининг жорий йилнинг апрель ойида “Ўзэнергоинспекция” Бухоро ҳудудий бўлимига қилган мурожаати асосида мутахассис хулосаси тақдим этилган.
Мутахассис хулосасига асосан, “Шофиркон туман электр тармоқлари корхонаси” томонидан амалга оширилган 34 980 750 сўм миқдорда қайта-ҳисоб китоб суммаси нотўғри ҳисобланган деб топилиб, қайта ҳисоб-китоб суммаси 16 934 400 сўм миқдорда тадбиркор фойдасига ўзгартирилди ва тадбиркорнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати билан ҳамкорликда