Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги вакиллари 2020 йил 25 майда учта мамлакат мутахассислари учун ташкил этилган “Келажак етакчилари” халқаро танловининг очилиш маросимида иштирок этди.
Ўқув курси 2020 йил май ойидан декабрь ойигача бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон, Беларусь ва Украинадан 40 дан ортиқ вакиллар иштирок этади.
Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад – янги авлод етакчиларини излаш ва ривожлантириш, уларнинг касбий ўсишини қўллаб-қувватлашдан иборат. Ёшларни касаба уюшмалар фаолиятига, шунингдек ёшлар иттифоқи ишига фаол жалб қилишда уларнинг шахсий ва профессионал билимларини такомиллаштириш муҳим омил ҳисобланади.
“Келажак етакчилари” халқаро танлови Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳамда Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимларининг касаба уюшмалари, Белоруссия кимё, тоғ-кон ва нефть тармоқлари ходимларининг касаба уюшмалари ва Украинанинг атом энергетикаси ва саноати ходимларининг касаба уюшмалари ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Ушбу қўшма ташаббусда Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимларининг касаба уюшмалари ва Энергетика вазирлигининг Ёшлар иттифоқи, шунингдек унинг қошидаги ташкилотлар билан биргаликда фаол иштирок этиш ниятида. Мақсад – хорижлик ҳамкасбларга етакчи ёшларни ривожлантириш бўйича тажриба билан улашиш.
Онлайн форматда бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон вакиллари сўзга чиқиб, ҳамкасбларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Энергетика вазирлигининг Ёшлар иттифоқи раиси Холиса Нуриддинованинг чиқиши ёқилғи-энергетика комплпексида ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимотга бағишланди.
Ўз йўналиши бўйича бу борадаги тажрибалар билан Uzbekistan-GTL раҳбарининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Холматов ва «Ўзтрансгаз» АЖ Ёшлар Иттифоқи раиси С.Хайдаров бўлишди. Ёқилғи энергетика комплекси раҳбариятининг ёшлар билан учрашувлари, ёш мутахассисларнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш яхши анъанага айлангани таъкидланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати