Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:
электр узатиш ҳаво тармоқлари бўйлаб — четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш тармоқларининг иккала томони бўйлаб қуйидаги масофадаги параллель вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида кучланиши:
- 1 кВгача кучланишли тармоқлар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва ҳоказалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган. Бундай тармоқлардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади);
- 20 кВ кучланишли тармоқлар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр);
- 35 кВ кучланишли тармоқлар учун — 15 метр;
- 110 кВ кучланишли тармоқлар учун — 20 метр.