2020 йилнинг 10 июлида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов «Навоийазот» АЖ га аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича янги комплекснинг ишга тушуриш ва фойдаланишга шайлиги билан танишиш учун ишчи ташрифи билан келди.
Сафарда Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Жўрабек Мирзамахмудов ҳам иштирок этди.
Янги корхонанинг ишга тайёрлигини таҳлил қилар экан, А.Султонов комплексни тўлиқ ишга тушуриш учун ишлаб чиқарувчи завод вакиллари ва лицензиарларни жалб қилиш бўйича топшириқ берди. Бу ерда шунингдек виодеоселектр алоқа бўйича Япония томони вакиллари билан музокаралар ўтказилди ва яқин кунларда Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries ва Mitsubishi Corporation компаниялари билан ишчи йиғилишини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Карбамид ишлаб чиқариш корхонаси билан танишув пайтида яқин кунларда амалга оширилаётган бўяш ва иссиқлик изоляцияси ишларини якунлаш, шунингдек таъминотчи корхоналар мутахассислари томонидан ўрам агрегатларни созлаш бўйича топшириқлар берилди. Энергетика вазири «Mitsubishi Соmpressor» компанияси (Япония) ва Италия ишлаб чиқарувчилари томонидан етказиб бериладиган динамик, компрессор ва насос ускуналарининг шайлигини таҳлил қилди.
Сафар давомидаги хулосларни умумлаштирган ҳолда, Энергетика вазири зарур хорижий мутахассислар, шу жумладан, ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича технологлар, газоанализаторлар ва демиризацияланган сув ускунаси, шунингдек ишга тушурилаётган инновацион ишлаб чиқаришнинг самарали фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бошқа йўналишлар бўйича мутахассисларнинг Ўзбекистонга етиб келиши масаласини ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.
Маълумот учун: замонавий энергия тежовчи технологияларни жорий қилган ҳолда минерал ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича янги комплекснинг фойдаланишга топширилиши йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид олиш, уларнинг асосида ишлаб чиқариладиган минерал ўғитлар турларини кўпайтириш имконини беради.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича лойиҳа тайёр ҳолда топшириш шарти билан Mitsubishi Heavy Industries Ltd ва Mitsubishi Corporation компаниялари бирлашмаси билан имзоланган.
Комплекс ишга тушурилиши билан аммиак ва аммиакли селитрани ишлаб чиқариш ҳажми қарийиб икки баравар кўпаяди. Бунда иссиқлик ресурсларининг истеъмоли қисқаради. Инновацион технологиялар жаҳон стандартларига мос бўлиб, атроф-муҳитга зарарли чиқаришлар даражасини камайтиришга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати