Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини мамлакат иқтисодиётига кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига электр энергияси ва нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4779-сон қарори қабул қилинди.
Қарор ижросини ўз вақтида ва тўлақонли бажариш, гидроэнергетика соҳасига тегишли йўналишлар бўйича белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раисининг 102-сонли буйруғи қабул қилинди.
Мазкур буйруққа асосан, янги микро ва кичик гидроэлектр станцияларни жойлаштиришнинг техник имконияти мавжуд объектлар рўйхатини тузиш ва шакллантириш, кичик сув оқимларидан унумли фойдаланиш мақсадида, микро ГЭСларни қуриш борасида соҳа мутахассислари томонидан асосли таклифлар ўрганиб чиқилди ва уларнинг рўйхатлари шакллантирилди.
Шакллантирилган янги лойиҳага кўра, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан қурилиши режалаштирилаётган янги микро ГЭСларнинг рўйхати қуйидагича:
1. “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК нинг ГЭС-10 таркибида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС 10-ГЭС босимли ҳавзаси Зах канали бош узелида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 7 метр;
– сув сарфи – ўртача 15 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 8 м3 дан 45 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 800 кВт (2х400кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 6 млн. кВт.соат.
2. “Фарҳод ГЭС” УК бош гидроузелидан 3 км узоқликда Қуйи Далварзин канали 3-5 ПК оралиғида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС Қуйи Далварзин канали 3-5 ПК оралиғида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 8 метр;
– сув сарфи – 20 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 10 м3 дан 30 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 1 400 кВт (2х700кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 8-9 млн. кВт.соат.
3. Наманган вилояти Шимолий Фарғона канали Қизилровот сув тақсимлаш иншоотида микро ГЭС қуриш лойиҳаси (микро ГЭС лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС Шимолий Фарғона канали ПК 64+30 да жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 10 метр;
– сув сарфи – 15 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 10 м3 дан 30 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 1 000 кВт (2х500кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 4,5 млн. кВт.соат.
4. “Ҳисорак ГЭС” УК ҳудудида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС “Ҳисорак ГЭС” УК ҳудудида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 100 метр (мин. 75 м дан максимал 132 м гача);
– сув сарфи – 3 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 1 м3 дан 6 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 2 000 кВт (2х1 000кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 10 млн. кВт.соат.
5. “Оҳангарон ГЭС” УК ҳудудида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС “Оҳангарон ГЭС” УК ҳудудида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 35 метр (30-40 метр – носуғориш мавсумида);
– сув сарфи – 8 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 6 м3 дан 12 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 2 000 кВт (2х1 000кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 8 млн. кВт.соат.
6. “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” УКнинг ГЭС-5А ҳудудида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” УК ГЭС-5А ҳудудида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 35 метр;
– сув сарфи – 3 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – минимум 2 м3 дан 4 м3 гача;
– ўрнатилган қуввати – 800 кВт;
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 7 млн. кВт.соат.
7. “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” УКнинг ГЭС-6А ҳудудида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС “Шаҳрихон ГЭСлар каскади” УК ГЭС-6А ҳудудида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 21 метр;
– сув сарфи – 3 м3;
– ўрнатилган қуввати – 500 кВт;
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 4 млн. кВт.соат.
8. “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” УК нинг ГЭС-22 ҳудудида микро ГЭС қуриш лойиҳаси.
Лойиҳага кўра, микро ГЭС “Қуйи Бўзсув ГЭСлар каскади” УК ГЭС-22 ҳудудида жойлашади.
Микро ГЭСнинг техник параметрлари:
– босими – 10 метр;
– сув сарфи – 8 м3;
– йил давомидаги сув сарфи – (май-сентябрь – минимум 1,5 м3 дан 2,5 м3 гача; октябрь-апрель – минимум 3 м3 дан 15 м3 гача);
– ўрнатилган қуввати – 800 кВт (2х400кВт);
– йиллик ўртача электр энергия ишлаб чиқариши – 4,5 млн. кВт.соат.
Таъкидлаш жоизки, микро ГEСлар орқали мавжуд сув ресурсларидан, шу жумладан, сув омборларидан ёки ирригация каналларидан, иккиламчи сувдан самарали ва оқилона фойдаланиш, қайта тикланувчи энергия қувватларини янада ошириш имкони таъминланади. Микро ГEСлар электр энергия бериш билан бирга, дарё ўзанини лойқаланишдан асрайди, кўплаб экин майдонларини суғоришга имкон беради.
Ҳозирги кунда, мамлакатимиз гидроэнергетик салоҳиятини ошириш борасида Жамият томонидан инвестициявий лойиҳалар асосида йирик ГЭСларни қуриш баробарида, микро ва кичик ГЭСларни қуришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимиз сув салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, микро ГЭСлардан фойдаланиш борасида илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда энг сараларини мамлакатимизда кенг татбиқ этиш бўйича қатор илмий-техник, илмий-амалий лойиҳалар устида қизғин иш олиб борилмоқда.
Ахборот хизмати