Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси қошидаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (АОКА) бўлиб ўтган брифингда шу ҳақда сўз кетди.
Брифингда Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев таъкидлаганидек, “хусусан, жисмоний шахсларга қуёшли фотоэлектр станцияларини харид қилиш учун сарфланган харажатларининг 30 фоизи ҳажмида (аммо 3 миллион сўмдан кўп бўлмаган), қуёшли иситгичларни харид қилиш учун - 1,5 млн сўмдан кўп бўлмаган), энергия тежамкор газ горелка мосламаларини харид қилиш учун (200 мингдан кўп бўлмаган) миқдорда компенсация берилиши кўзда тутилган.
Замонавий ускуна – сувни иситишга мўлжалланган қуёшли мосламаларнинг устуворликлари ҳақида Solar City Solutions компанияси вакили Игорь Огай сўзлаб берди:
«Биз ушбу мавзуни ўрганиб чиқдик, кўп мамлакатларда бўлдик ва кўп сонли намуналарни олиб келдик. Сўнгра уларни синовдан ўтказиб кўргач, вакуум фаол коллекторларга тўхталдик. Бизнинг кескин-континентал иқлим шароитида ушбу ускуна ўз афзалликларини намойиш этди. У ишончли ва самарали, ФИК 93 % ни ташкил этади. Яъни, иссиқ сув марказлашган тартибда етказиб берилмайдиган олис туманлар учун бу жуда қулай усул».
Огай таъкидлаганидек, ушбу тизимнинг афзаллиги унинг автономлигида. Мустақил равишда, давлат тузилмаларига мурожаат қилмасдан туриб, етарли миқдорда сувни захира қилиб қўйиш мумкин.
«Шунингдек Split тизими мавжуд бўлиб, биз уни мавжуд иситиш тизимларига улаймиз. Бунда ушбу тизимлар газ ва электроэнергия сарфини 80% гача камайтириш имконини беради», - деб қўшимча қилди компания вакили.
Юқорида кўрсатилган ускуна қуёшдан бепул иссиқ сув олиш имконини беради. Бундай тизимларни барча жойларда – йирик шаҳарларда ҳам, қишлоқларда ҳам ўрнатиш зарур. Бу одамлар фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу ва бошқа ускуналар эскирган ИЭМ га ёрдам бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳам жисмоний ва юридик шахсларга қайта тикланувчи энергия манбалари, энергия тежамкор газ горелкали ускуналар ва қозонлар, шунингдек бошқа энергия самарадор ускуналарни харид қилиш бўйича тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Қарорда 2019-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини янада ошириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланган.
Комплекс дастурга мувофиқ, 2030 йилгача ҚЭМ улуши электр энергияси генерациясининг умумий ҳажмидан 25 %дан ортиқ миқдоргача етказилади.
Замонавий қуёшли фотоэлектр станциялари ва қуёшли сув иситгичларни босқичма босқич ўрнатилиши (марказлашшган иссиқлик таъминтти объектларидан ташқари), шунингдек энергия самарали иситиш тизимларининг, шу жумладан, бивалент тизимларнинг босқичма босқич ўрнатилиши, шу жумладан замонавий иссиқлик насослари ва рекуператорнинг жорий қилиниши кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати