Муборак газни қайта ишлаш заводида 2020 йил 28 август куни йилига 38,4 минг тонна суюлтирилган газни ишлаб чиқариш имконини берувчи Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг (ПБАОҚ) 4-нчи тармоғи ишга туширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
“Бугун биз қурилиши бундан 3 йил аввал бошланган ва пандемия туфайли юзага келган қийинчиликларга қарамай, жадал давом эттирилган янги объектни фойдаланишга топширяпмиз. Шу сабабли бугунги воқеа — бу фақат янги корхонанинг очилишигина эмас, балки қўйилган мақсадга эришиш йўлида турли тўсиқларни енгиб ўтиш намунасидир!”, - деди мамлакатимиз Энергетика вазири Алишер Султонов тадбир иштирокчиларига йўллаган табригида.
Шунингдек, “нефтгаз соҳасида янги саноат объектларининг ишга туширилиши, нафақат юқори самарадорликка, айни пайтда энергияни тежаш, атроф-муҳитга минимал таъсирни таъминлашга йўналтирилган янги технологиялар демакдир”, - деди А.Султонов.
ПБАОҚ 4-нчи тармоғи ишга туширилиши бу Муборак газни қайта ишлаш заводида сиқилган табиий газни ишлаб чиқарилишини кўпайтиришга ёрдам беради. Ушбу имкониятлар республикамизнинг саноат корхоналари ва турар-жой коммунал хўжалиги корхоналарининг ушбу маҳсулотга бўлган ўсиб бораётган талабини қондиришга хизмат қилади.
Янги пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси йилига 3 млрд.куб.м.газни қайта ишлаш ва 38 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газни олиш имкониятини беради. Унинг ишга туширилиши натижасида айни пайтда қарийиб 70 нафар ходим иш билан таъминланади.
Қўшимча тарзда шуни айтиш мумкинки, Муборак ГҚЗ да Янги пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини қуриш бўйича лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 январдаги ПҚ-2745-сонли ва 2018 йил 19 июлдаги 3874-сонли қарорларига муофиқ амалга оширилган.
Қиймати 58,25 млн. долларга тенг ушбу проекторни молиялаш “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, унинг қопланиш муддати 6 йилни (2021-2026 йй.) ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати