Доимий равишда ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Томонларнинг қайд этишича, икки мамлакат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик конструктив аҳамиятга эга ва ўзаро манфаатдорлик асосида ривожланиб бормоқда. Ушбу соҳада келгусида ҳамкорликни янада ривожланишини таъминлайдиган қатор натижаларга эришилган.
Томонлар Хитойнинг етакчи компанияларини жалб этган ва уларнинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда қуёш энергетикаси соҳасида соҳа стандартлари ва синов лабораторияларини яратиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.
Бундан ташқари, томонлар нефть-газ, кўмир, электр энергетикаси, табиий уран ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ва истиқболларини кўриб чиқдилар.
Нефть-кимё, хомашёни қайта ишлаш орқали юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳаларида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувларга эришилди.
Экспертлар даражасида фаол учрашувлар ўтказиш ва истиқболли лойиҳаларни батафсил қайта ишлаш бўйича қарор қабул қилинди.
Мажлисда Ўзбекистон томони қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида «China CAMC Engineering Co. Ltd» ва «China National Environmental Protection Group» ширкатлари билан Наманган вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан экология тоза электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Лойиҳа тўғридан-тўғри Хитой компаниясининг сармояси асосида амалга оширилади.
Томонлар ўзаро манфаатли асосларга қурилган ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни қўллаб-қувватлашларини таъкидладилар.
Мажлис якунида қўмита ҳузуридаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги мажлисини Тошкент шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.
Қўмита мажлиси якуни бўйича энергетика соҳасида ҳамкорлик борасида навбатдаги мажлис Тошкент шаҳрида ўтказилиши бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати