Бугун 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги Энергетика вазирлиги штаби ҳудудларда аҳоли ва саноат короналарини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига борди.
Ишчи гуруҳ дастлаб “Андижон кўмир етказувчи” шохобчасида бўлди. Шохобчада аҳоли ва бюджет ташкилотларига етказиб берилаётган кўмир ҳажми ва сифати кўздан кечирилди. Тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Маълумот учун, Андижон вилоятида 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 281 273 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 34 482 тоннага ёки 14 фоизга кўпни ташкил қилади.
Вилоят истеъмолчиларига кўмир етказиб бериш учун 7 та кўмир омбори, 7 та автоюклагич, 6 та юк автотранспорти, ва 7 та автотарозидан фойдаланилади.
Андижон вилоятида ўрганишлар давом этмоқда. Ўрганишлар юзасидан батафсил маълумот бериб борилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати