Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги махсус штаби истеъмолчиларни 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳам кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиш мақсадида Наманган вилоятига борди.
Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан вилоят истеъмолчиларига 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 2 012,7 миллион кВт.соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 150,2 миллион кВт.соатга ёки 10,8 фоизга кўпни ташкил қилади.
Вилоятда жами истеъмолчилар сони 577 743 та бўлиб, шундан 24 384 та юридик ва 553 359 та жисмоний истеъмолчи (хонадон) мавжуд.
Вилоят истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида умумий узунлиги 28,6 минг км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 5 933 та трансформатор пунктларидан фойдаланилади.
Жорий йил 1 октябрга қадар узунлиги 1 320,4 км бўлган электр узатиш тармоқлари ва 585 та трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланади. Бугунги кунга 28 та трансформатор пунктлари, 39,2 тонна трансформатор мойи ва 57 км кабель махсулотларининг заҳираси яратилган.
Ҳозирда Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасарруфида жами 19 та авариявий бригада ташкил этилган.
Шунингдек, вилоят истеъмолчиларига 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 1 287,2 миллин куб.метр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган. Бу ўтган мавсумга нисбатан 245,8 миллион куб.метрга ёки 23,6 фоизга кўпни ташкил қилади. Вилоятда жами истеъмолчилар сони 177 965 та бўлиб, шундан 3 397 та юридик ва 174 568 та жисмоний истеъмолчи мавжуд.
Вилоят истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида умумий узунлиги 5407,9 км бўлган газ қувурлари ва 5 755 та газ тақсимлаш пунктларидан фойдаланилади.
Айни пайтда узунлиги 0,6 км бўлган газ қувурлари мукаммал таъмирланди, 1,0 км газ қувурлари реконструкция қилинди, 4931 та газ тақсимлаш пунктлари техник тафтишдан ўтказилди.
Жорй йилнинг 1 октябридан 13 та махсус техника ва 52 нафар ходимлардан иборат 13 та бригада фаолият юритади.
Бундан ташқари вилоят истеъмолчиларига 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 43 731 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 14 888,4 тоннага ёки 52 фоизга кўпни ташкил қилади.
Бугунги кунда Наманган вилоятининг 12 та шаҳар ва туманларидаги 754 та маҳаллада суюлтирилган газдан фойдаланувчи 413 187 та жисмоний истеъмолчи мавжуд.
Вилоятда истеъмолчиларни суюлтирилган газ билан таъминлаш учун 22 та вагонцистерна, 12 та атавтоцистерна ва 73 та ISUZU автомашинасидан фойдаланилади.
Шунингдек вилоят истеъмолчиларига 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида жами 236,6 минг тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилади. Бу ўтган йилга нисбатан 43,9 минг тоннага ёки 23 фоизга кўп. Шундан аҳоли истеъмолчиларига 160,0 минг тонна ва ижтимоий соҳа объектларига 76,6 минг тоннани ташкил қилади.
Вилоят истеъмолчиларига барқарор ва сифатли кўмир етказиб бериш учун 8 та кўмир омбори, 6 та автоюклагич, 6 та юк автотранспорти ва 8 та автотарозидан фойдаланилади.
Шу жумладан, ишчи гуруҳ вилоятда йўлга қўйилган махсус энерготежамкор газ жиҳозларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда ўрнатиб бериш жараёнларини ўрганди. Ўрганиш ишлари давом этмоқда. Натижалар юзасидан батафсил маълумот берилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати