“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига қарашли “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси тасарруфидаги корхоналарда 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида магистрал газ қувурларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадидаги режали ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Хусусан, куни-кеча Қўнғирот Магистрал газ қувурлари бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиладиган Бухоро-Урал Магистрал газ қувурининг 2-тармоғи 507 кмдан бошлаб 21 км масофадаги металл қувурларнинг гидравлик синовларга чидамлилиги текширилди. Шу кунларда текшириш натижасида аниқланган нуқсонли қисмларини алмаштириш жараёни кетмоқда.
Бу тадбирда 30 нафарга яқин малакали электр пайвандчи ҳамда ишчи-хизматчилар, мутахассислар ва 20 тадан ортиқ махсус техника жалб қилинган. Уюшқоқлик билан амалга оширилаётган бу жараён - 3 навбатда иш ташкил қилинган ҳолда кечаю-кундаз узлуксиз давом эттирилмоқда.
"Ўзтрансгаз" АЖ Матбуот хизмати