«Ўзбекистон МЭТ» АЖ таркибидаги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали жамоаси 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик мақсадида ишлаб чиқилган режа-тадбирга кўра белгиланган ишларни якунламоқда.
Хусусан, 35–110–220 кВли кучланишли подстанциялардаги жами мукаммал таъмир режасига киритилган 19 дона ўчиргичлар ўрнига амалда 21 дона ўчиргичлар таъмирланиб, куз-қиш мавсуми олдидан юқори кучланишли электр ускуна ва жиҳозларининг фойдаланишга яроқлилик кўрсаткичи, элекр таъминотида ишончлилик даражаси бирмунча оширилди. Ўчиргичларнинг мукаммал таъмир амалиёти режага нисбатан 110,5 фоизга бажарилди.
Шунингдек, режага мувофиқ 4 дона ҳаво компрессорлари таъмирлаш режалаштирилган эди. Амалда 5 дона ҳаво компрессорлари таъмирланиб, режа 125 фоизга бажарилди.
Фарғоналик энергетикларнинг 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик иш режасига 98,02 километр узунликка эга электр узатиш линияларини мукаммал таъмирлаш ишлари киритилган эди. Режага нисбатан 106.7 фоиз, яъни 104,62 километр узунликдаги ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, «Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан харид қилинган замонавий ЛК-70/220 русумдаги полимерли изоляторларидан 160 донаси филиал тасаруффидаги 220 кВли электр узатиш линияларида ўрнатилиши ҳисобига маънан эскирган ПФ ва ПС русумдаги изоляторлар алмаштирилди.
Магистрал электр тармоқларида эксплуатация ишларини ташкил этишда транспорт ва механизмларнинг ўрни беқиёс. Ушбу йўналишда автотранспорт ва механизмларни таъмирлаш мақсадида 83,5 млн. сўмлик ишлар бажарилди, 48 дона автошина ва 10 дона аккумулятор билан жиҳозланди. 2020–2021 йил куз-қиш мавсумига «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали тасаруффидаги барча махсус транспорт воситалари ва механизмлар шай ҳолатга келтирилди.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, куз-қиш мавсумига муносиб тайёргарлик соҳа вакиллари олдидаги асосий вазифалардан эканлиги «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали заҳматкаш вакилларининг доимий эътиборида.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати