Энергетика вазирлиги Штаби Сурхондарё вилояти истеъмолчиларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу вилоятда бўлди.
Ишчи гуруҳ Термиз, Музработ, Қизириқ, ва Узун туманларидаги кўмир сақлаш омборларида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Сурхондарё вилояти истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 49,5 минг тонна кўмир етказиб берилади. Ўтган мавсумга нисбатан 11 фоизга кўпни ташкил қилади. Шундан аҳоли истеъмолчиларига 20 минг тонна ва ижтимоий соҳа объектларига эса 29,5 минг тонна кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб берилади.
Вилоят истеъмолчиларига барқарор ва сифатли кўмир маҳсулотлари етказиб бериш учун 6 та омбор, 6 та автоюклагич ва 6 та автотарозидан фойдаланилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати