Кеча, 29 сентябрь куни Энергетика вазирлиги Штаби Сирдарё вилояти истеъмолчиларини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори талофатлари оқибатида шикастланган Оқолтин туманидаги 35/10 кВли “Тоиров”, Мирзаобод туманидаги 35/10 кВли “Уч том”, Сардоба туманидаги 35/10 кВ “Янги ҳаёт” подстанциялари, ва электр узатиш тармоқларида тамирлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Мазкур туманларда қад кўтарган кўп қаватли уйларни электр таъминоти бўйича куз-қиш мавсумига таёргарлиги Штаб томонидан ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун: вилоят истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 779,6 миллион кВт. соат электр энергияси етказиб берилади. Вилоятда электр энергияси истеъмолчилари сони 177 839 та бўлиб, шундан 12 327 та юридик ва 165 512 та жисмоний истеъмолчилар (аҳоли) мавжуд.
Истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 8,1 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 2 526 та трансформаторор пунктларидан (ТП) фойдаланилади.
Жорий йилнинг 1 октябрига қадар 627,7 километр электр узатиш тармоқлари ва 219 та ТП мукаммалал таъмирланади.
Бугунги кунга 36 та ТП, 4,3 тонна трансформатор мойи ва 42,6 километр кабел махсулотларининг авариявий заҳираси яратилган. Шунингдек, 11 та авариявий бригада ташкил этилган.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати