Энергетика вазирлиги Штаби Тошкент вилояти истеъмолчиларини куз-қиш мавсумида кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди.
Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар белгилаб берилди. Хусусан, 2020 йил 1 ноябрга қадар вилоятнинг тоғли, олис ва чегара ҳудудлари аҳолисига кўмир маҳсулотларини тўлиқ етказиб бериш, йил якунигача Бўстонлиқ, Ангрен, Юқоричирчиқ ва Янгийўл кўмир омборларига жами 4 та юклагич (автопогрузчик) сотиб олиш юзасидан тегишли баённома тузилди.
Маълумот учун: вилоят истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида жами 92,5 минг тонна кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб берилади. Шундан аҳоли истеъмолчиларига 83 минг тонна ва ижтимоий соҳа объектларига 9,5 минг тоннани ташкил қилади.
Вилоят истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун 6 та кўмир омбори, 5 та автоюклагич ва 5 та автотарозидан фойдаланилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати