Тўрақўрғон ИЭСда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш ва мазкур станцияни тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9-11 октябрь кунлари буғ-газ қурилмаларида (БГҚ-1,2) якуний созлаш ишларини бажариш учун вақтинча тўхтатилишини маълум қилади.
Шу муносабат билан, белгиланган муддат давомида электр энергияси истеъмолининг юқори соатларида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин.
Тўрақўрғон ИЭС буғ-газ қурилмаларида созлаш ишлари якунланиб ишга тушганидан сўнг, электр таъминоти одатдаги тартибда ишлаши таъминланади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
08.10.2020
1312
Охирги янгиликлар