Маълумки, юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, инсонларнинг фаровонлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу каби ишларнинг узвий давоми сифатида, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Хитой Халқ Республикасининг “China National Petroleum Corporаtion” компанияси ўртасида тегишли келишув имзоланган эди.
Мазкур келишувга асосан, Хитойнинг “China Petroleum Technology and Development Corporation” компанияси томонидан тиббий ниқоблар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти орқали олиб келиниб, Энергетика вазирлигига топширилди.
Ушбу тиббий ниқоблар юртимиздаги коронавирус инфекциясини (Covid-19) даволашга ихтисослаштирилган марказларга, Тошкент шаҳридаги 23-сонли Меҳрибонлик уйига, шунингдек, Энергетика вазирлиги ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларига тарқатилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати