Эльмира Бекмуродова Энергетика вазирлигида гендер масалалари бўйича кенгаш раиси этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида гендер масалалари бўйича кенгаш тузиш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда гендер масалалари бўйича кенгаш аъзолари ва раисини сайлаш ҳамда вазирликда гендер ҳаракати режасини амалга ошириш бўйича Йўл харитасида белгиланган масалалар ижроси кўриб чиқилди.
Йиғилишда Энергетика вазирлигида гендер масалалари бўйича 7 кишидан иборат кенгаш аъзолари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида гендер масалалари бўйича кенгаш раиси этиб вазирлик Матбуот хизмати раҳбари Эльмира Руслановна Бекмуродова этиб тайинланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
29.10.2020
857
Охирги янгиликлар