Сана 2020 йил 4 ноябр
Кредит/грант рақами ва 3621-UZB
номи «Талимаржон 2 электр энергиясини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш».
Шартнома рақами ва ОCB/TAL-2/EPC-01
номи «Талимаржон иссиқлик электр станциясини умумий қуввати 900 МВтдан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш».
Аризаларни қабул қилишнинг
охирги муддати 2021 йил 2 феврал
- Ўзбекистон Республикаси Осиё тараққиёт банки (ОТБ) дан “Электр энергияси ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш лойиҳаси” ни амалга ошириш учун маблағ олди. Ушбу маблағнинг бир қисми юқоридаги шартнома бўйича тўловларни амалга оширишга сарфланади. Савдолар барча давлатлар иштирокчилари учун очиқ. Ушбу шартнома биргаликда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (ЎТТЖ), "Талимаржон ИЭС" АЖ ва Ўзбекистон Ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Тендер савдо жараёнлари ОТБ нинг қоидалари ва тартиб-тамоилларига асосан амалга оширилади.
- “Талимаржон ИЭС” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда "Буюртмачи" деб юритилади) муносиб иштирокчиларни Қашқадарё вилоятининг жанубий қисмидаги мавжуд “Талимаржон ИЭС” да "Талимаржон иссиқлик электр станциясини умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш" (кейинги ўринларда "Объект" деб юритилади) лойиҳасини қуриш (i) ва етказиб бериладиган газ турбиналари ва генераторлари учун узоқ муддатли техник хизмат кўрсатиш (УМТХ) (ii) мақсадида муҳрланган шаклдаги ариза билан тендерда иштирок этиш учун таклиф қилади. Танлов ҳужжатларида кўрсатилган таклифларни баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолашда иккала компонент ҳам ҳисобга олинади ва ушбу баҳолаш асосида иккита алоҳида шартнома тузилади. УМТХ шартномаси Буюртмачи томонидан молиялаштирилади. Ҳар бир энергоблокнинг конфигурацияси 1+1+1 ва алоҳида валларда бўлиши керак. Ёқилғи сифатида "Ўзбекнефтгаз" томонидан етказиб бериладиган табиий газдан фойдаланилади, ишлаб чиқарилган электр энергия мавжуд 500 кВ подстанция орқали 500 кВли миллий электр тармоғига йўналтирилади. Объектларни мавжуд 500 кВ очиқ тақсимлаш қурилмаси (ОТҚ) га улаш учун тахминан 600 метр янги электр узатиш линияси (ЮКЛ) ва мавжуд 220 кВ ОТҚ дан мавжуд бўлган 500 кВ ОТҚ га улаш учун 800 метрга яқин янги электр узатиш линия (ЭУЛ) лари қуриш талаб қилинади. Пудратчи лойиҳалаштириш, қурилмаларни етказиб бериш, объектга етказиб бериш, қуриш, монтаж қилиш, синовдан ўтказиш ва фойдаланишга янги электр узатиш линиялари (ЯЭУЛ-OHTL) билан топшириш учун “тайёр ҳолда” шартномасига асосан жавобгар ҳисобланади. Объектларни қуриб якунлаш муддати (БГҚ энергоблоклари учун ҳам, ЯЭУЛ-OHTL учун ҳам) шартнома кучга кирган кундан бошлаб 1000 кунни ташкил этади.
- Очиқ танлов савдолари ОТБ нинг икки босқичли савдо тартиб-тамоилига мувофиқ ўтказилади ва тендер ҳужжатида таъкидланганидек, барча ваколатли савдо иштирокчиларига очиқ бўлади.
- Тендер савдоларида қуйидаги асосий малакага эга бўлган муносиб иштирокчилар қатнашиши мумкин:
- Ўртача йиллик айланма: энг кам ўртача йиллик савдо айланмаси охирги уч (3) йил (2017, 2018 ва 2019 йил календар йиллари) давомида якунига етмаган ёки тўлиқ якунланган шартномалар учун олинган сертификатланган тўловлар йиғиндиси сифатида ҳисобланганда 500 миллион АҚШ долларни ташкил этиши керак. Қўшма корхона ҳолида, ҳар бир шерикнинг ўртача йиллик айланмаси камида 40% ни ташкил этиши керак, бир ҳамкор ўртача йиллик айланмаси камида 80% бўлиши керак, ва барча ҳамкорлар билан биргаликда ўртача йиллик айланмаси 100% бўлиши керак.
Шунга ўхшаш ҳажмдаги ва характердаги шартномалар: пудратчи ёки қўшма корхона шериги ёки субпудратчиси сифатида иштирок этиши учун, аризаларни қабул қилишнинг охирги муддатигача сўнгги ўн йил (10) ичида муваффақиятли ёки сезиларли даражада якунланган буғ-газ қурилмалари (БГҚ) ни лойиҳалаш, харид қилиш ва қуриш бўйича камида учта (3) шартномада, бу ерда иштирокчиларнинг улуши 600 миллион АҚШ долларидан ошган бўлиши керак. Иштирокчининг қатнашиши қуйидаги ўхшашлик мезонларига асосланиши керак:
- Қуввати 400 МВт дан кам бўлмаган БГҚ энергоблоклари қуриш бўйича камида иккита (2) шартнома бажарилган бўлиши керак;
- Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддатигача камида 24 000 муваффақиятли соат эксплуатация қилинган (90% дан юқори юкламада) ҳеч бўлмаганда битта (1) шартнома бажарилган бўлиши керак.
- битта (1) шартнома иштирокчи жойлашган давлатдан ташқарида тузилган бўлиши керак.
Малака мезонлари тендер ҳужжатида янада батафсил кўрсатилган.
- Қўшимча маълумот олиш ва тендер ҳужжатлари билан танишиш учун иштирокчилар мурожаат қилишлари мумкин:
Олим Юсупов, ЛАОГ раҳбари
«Талимаржон иссиқлик электр станциясини умумий қуввати 900 МВт дан кам бўлмаган навбатдаги икки дона буғ-газ қурилмаларини қуриш билан кенгайтириш»
Манзил: Истиқлол кўчаси,6-уй
Қават/хона рақами: 3/310, Ўзэнергосозлаш биноcи (ЭнергоИмпекс), Тошкент шаҳри
Почта индекси: 100000
Давлат: Ўзбекистон Республикаси
Телефон: (+ 99871) 233 3498 / (+99891) 4577090
Факс: (+99871) 2331690
Электрон почта манзили: pmutpp2p@gmail.com
- Тендер ҳужжатларини инглиз тилида ҳарид қилиш учун ваколатли иштирокчилар қуйидагиларни бажаришлари керак:
- (i) https://www.tenderlink.com/adb сайтига кириш ва ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказиш (бепул).
- (ii) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича қайтариб берилмайдиган 500 АҚШ доллари ёки унга тенг миқдордаги миллий валютадаги тўловни "Талимаржон ИЭС" АЖ нинг қуйидаги ҳисоб рақамига банк ўтказмаси орқали тўлаш: Солиқ тўловчининг идентификация рақами 201 284979:
- Хорижий валютадаги ҳисоб рақам
- Ҳисоб рақами: 2021 0978 3001 7778 8002
- Ҳисоб рақами: 2021 0978 3001 7778 8001
- SWIFТ коди: UJSIUZ22XXX
- "Ўзсаноатқурилишбанк", Операцион менежмент (русча қисқартмаси ОПEРУ)
- МФО: 00440
- Mаҳаллий валютадаги жорий ҳисоб рақам
- Ҳисоб рақами (UZS): 2021 0000 4001 7778 8001
- "Ўзсаноатқурилишбанк", Қарши ҳудудий филиали
- МФО: 00854
- SWIFT коди: UJSIUZ22XXX
Тўлов тафсилотлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: OCB/TAL-2/EPC-01
- (III) pmutpp2p@gmail.com электрон манзилига тўлов квитанциясининг сканерланган нусхасини ташкилот номи ва TenderLinkда рўйхатдан ўтган иштирокчининг электрон почта манзили билан юборинг.
(IV) Сўнгра буюртмачи электрон почта орқали савдо ҳужжатларини юклаб олиш ва таклифни юбориш учун ҳаволаларни ўз ичига олган электрон хабар юборади (яъни оммавий очиқ эмас).
- Биринчи босқичда аризангизни юборинг:
- https://www.tenderlink.com/adb веб-портали орқали электрон шаклда
- белгиланган муддатдан кечиктирмай:, 2021 йил 2 феврал, соат 10.00 (Ўзбекистон маҳаллий вақти билан)
Тендерда иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш муддати тугагандан сўнг дарҳол иштирок этишни истаган иштирокчилар вакиллари иштирокида очилади.
Кечиктирилган аризалар ва босма ҳужжатлар қабул қилинмайди.
Таклифлар тендер аризалари белгиланган муддат тугаганидан сўнг дарҳол очилади (тендер ҳужжатларига мувофиқ). Иштирокчилар онлайн конференция тизими орқали электрон тендер савдоларнинг очилишида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Виртуал очилишга ҳавола тендер савдо иштирокчиларига савдо очилишидан етти кун олдин юборилади.
- "Талимаржон ИЭС" АЖ таклифларни тайёрлаш, етказиб бериш ва кейинчалик тасдиқлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳаражатлар учун жавобгар эмас.