Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда.
Бугун, Тўрақўрғон ИЭСнинг 2 та энергоблоки авариявий тўхташи натижасида мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайган эди.
Шундан сўнг, аварияга қарши тезкор бригада томонидан носозлик юзага келган мазкур ИЭСнинг 1- ва 2-энергоблокларининг тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.
Шунингдек, истеъмолчилар эҳтиёжини таъминлаш учун Тахиатош ИЭСнинг
қуввати 280 МВт бўлган 1-энергоблоки ҳамда Толимаржон ИЭСда қуввати 450 МВт бўлган 2-энергоблоклари ҳам тўлиқ қувватда ишлаши таъминланди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
20.11.2020
958
Охирги янгиликлар