Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги иссиқхоналарга газ етказиб беришни тўхтатиш билан боғлиқ мурожаатларни таҳлил қилиб, иссиқхоналар куз-қиш мавсумида муқобил ёқилғи манбаларига ўтиш улар билан тузилган шартномаларда назарда тутилганлигини эслатади.
Иссиқхона хўжаликлари табиий газнинг мавсумий истеъмолчилари бўлиб, бу ҳақда газ таъминоти ташкилотлари билан тузилган шартномаларида ўз аксини топган. Ҳужжатларга кўра, куз-қиш даврида мавсумий истеъмолчилар камида уч ой давомида фойдаланиши учун муқобил ёқилғи – кўмир маҳсулотлари заҳирасига эга бўлишлари керак.
Бундан ташқари, иссиқхоналар раҳбарларига хўжалик юритувчи субъектлар учун мавсумий газ чекловлари ва уни истеъмол қилиш ҳажмининг ўсиши, аҳоли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектлар, масалан мамлакатни электр энергияси билан таъминлайдиган иссиқлик электр станциялари томонидан муқобил ёқилғи турига тўлиқ ўтишнинг муҳимлиги тушунтирилмоқда.
Шу билан бирга, табиий газ ўрнига кўмир маҳсулотидан тўлиқ фойдаланишга ўтган иссиқхона хўжаликлари ёқилғининг мазкур муқобил турига ўтиш бўйича тажрибаларини ва тегишли ҳисоб-китобларни бир неча бор тақдим қилмоқдалар. Шунингдек, улар кўмир ёқилғисини ишлатган ҳолда доим ўз билимлари ва иссиқхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нархининг учдан бир қисмга камайтиришга имкон берадиган амалий ишлари билан фикр алмашишга тайёр.
Шу билан бирга, бундай тажрибани ўрганиш ва уни бугунги кунда амалда ҳар бир иссиқхонада қўллаш керак, чунки бутун йил давомида бўлмаса ҳам, куз-қиш даврида улар ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиши ва шартномада назарда тутилганидек, уларга мос келадиган таъминотга эга бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати