Энергетика вазири Алишер Султонов «Ўзбекистонда кузатилаётган энергетика тақчиллиги, унинг олдини олиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар» мавзусидаги матбуот анжуманида айни вақтда ўзи ва ўринбосарлари республиканинг турли ҳудудларидаги вазиятни ўрганаётгани ҳамда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
«Биз нафақат совуқ тушгунича, балки ундан олдинроқ вазирлигимизда махсус штаб тузганмиз ва барча мутасаддилар мунтазам ишлашяпти. Барча ўринбосарларим ҳудудларда ишламоқда. Шахсан ўзим водий вилоятларига бориб келдим ва ҳокимлар билан кўмир масаласини муҳокама қилдим.
Ҳозир Ангренда қазиб олинаётган кўмир сифати ўзгаргани учун талаб ошган. Вазият бўйича асосий ўрганишларим Тошкент вилоятида бўляпти», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.