Пахта нефть базасида юз берган ёнғин бартараф этилмоқда
Тошкент вилоятида жойлашган пахта нефть базасида таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин содир бўлиб, уни Тошкент вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан бартараф этилмоқда.
Энергетика вазири Алишер Султонов ҳодиса кўлами ва уни бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни бевосита ўрганиш учун зудлик билан воқеа жойига етиб борди.
Айни пайтда ёнғин бартараф этилмоқда, Пахта нефть базаси фаолиятини нормал режимда ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқиш сабаблари воқеани чуқур ўрганиш орқали аниқланади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
26.11.2020
965
Охирги янгиликлар